Тест режимида

Ҳодисалар

"Қамчиқ" довонида "Isuzu" юк автомобили пастликка ағдарилиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 2022 йил 16 октябрь куни соат 21:09 да "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига келиб тушган хабарга кўра, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 223-километрида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган ва ўнг томондаги пастликка ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига ФВВ ҳамда ЙҲХБ ходимлари зудлик билан етиб борган ва пастликка ағдарилиб кетган юк автомобилини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олишган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган "Isuzu" ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.