Тест режимида

Ҳодисалар

Қутқарувчилар Оқдарё туманида каналга тушиб кетган автомашинани чиқариб олди

ФВВ хабарига кўра, бугун, 30 декабрь куни Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, «Миёнқол» маҳалласида «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида, транспорт воситаси маҳалла ичидан оқиб ўтган каналга тушиб кетган. Автомобиль салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Махсус техника ёрдамида транспорт воситаси каналдан олиб чиқилган.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.