Самарқандда "Малибу" зовурга тушиб кетди
Жорий йилнинг 5 октябрь куни ижтимоий тармоқларда "Малибу" русумли автотранспорт воситасининг зовурга тушиб кетганлиги ҳолати акс этган сурат тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, ҳодиса 2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4Р-48 автомобиль йўлининг 69-километрида содир бўлганлиги маълум бўлган.
Ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган "Малибу" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган.
Натижада, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб тиббиёт бўлимига мурожаат қилишган.
Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхши.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, қоидаларни четлаб ўтиб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати