Тест режимида

Ҳодисалар

Шайхонтоҳур туманида "Nexia 3" билан тўқнашган "Matiz" ағдарилди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 13 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Nexia 3" ҳамда ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган "Matiz" русумли автомобиллар тўқнашган ва зарб оқибатида "Matiz" автомобили ағдарилган.

Натижада, "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.