Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда икки “Дамас” тўқнашди. Сабаби қувиб ўтиш қоидаларини бузиш

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 11:30 ларда, Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Хосилобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-669 “Боёвут-Гулистон” автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ғ.Б. “Дамас” русумли автомобилда қувиб ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1972 йилда туғилган И.Р. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомобиль билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, ҳайдовчи Ғ.Б. бошқарувидаги “Дамас” автомобили йўловчиси И.Э. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қувиб ўтиш қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати