Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда яна бир тўқнашув

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 07:30 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М 34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 100-километрида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Ш. "Laсetti" русумли транспорт воситасини "Термиз-Тошкент" йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "MAN" русумли юк автомашинасининг орқа томонига бориб урилган.

Натижада, "Laсetti" русумли транспорт воситаси йўловчиси 1982 йилда туғилган Қ.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати