Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда юк автомобиллари тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 84-километрида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Я. бошқарувидаги "Камаз-5410" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган З.Х. бошқарувида бўлган "Mercedes-Benz" русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Камаз-5410" русумли юк автомобили ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ЙТҲ сабаб юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати