Тест режимида

Ҳодисалар

Сирдарёда “Lacetti” ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 июль куни соат 18:50 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 километрида ҳайдовчи 1969 йилда туғилган Н.Э. “Isuzu” русумли автомашинани “Тошкент-Гулистон” йўналишида бошқараётиб, “Гулистон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келиб рухсат этилган жойдан қайрилиб олган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган. Зарб оқибатида “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакни ажратувчи бетон тўсиққа урилган ва автомашинада ёнғин юзага келган.

“Lacetti” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. ва йўловчилари Н.А., И.М., А.М.лар зудлик билан эвакуация қилинган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати