Тест режимида

Ҳодисалар

Тойлоқ туманида "Damas" ёниб кетди

Бугун, 2022 йил 26 октябрь куни соат 08:00 ларда, Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1085-километрида ҳаракатланиб кетаётган "Damas" русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.