Тест режимида

Ҳодисалар

Тупроққалъада содир бўлган ЙТҲ аянчли якун топди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Tacuma" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Tacuma" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув давомида ЙТҲ жойи ва бошқа тафсилотлар тўлиқ ўрганилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилади.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.