Тест режимида

Ҳодисалар

Ургутда юк ташиш қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ёнғин юзага келди

Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут туманининг Гулистон МФЙ ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ж. га тегишли бўлган "ЗИЛ" русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон преcси ёниб кетди.
Ёнғиннинг сабаби: ҳайдовчи юк машинасига меъёрлардан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.
Шундан сўнг, улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлишганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлиб ёнғин юзага келган. Ёнғинни туман ФВБ ходимлари бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар юк ортиш ва юк ташиш қоидаларига риоя қилинг.