Тест режимида

Ҳодисалар

Устахонада қолдирилган “OPEL VEСTRA” ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 14:10 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган транспорт воситаларини созлаш устахонасида қолдирилган, фуқаро А.Р.га тегишли “OPEL VEСTRA” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ёнғин юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаси созловчиларидан эса хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати