ЙТҲ жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган патруль автомобилининг ортидан "Cobalt" тўқнашди
2022 йил 16 декабрь куни соат 16:10 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Туркон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 253-километрида содир бўлган "Nexia-3" ҳамда "Spark" русумли автомобиллар иштирокидаги ЙТҲни расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходими Ё.Ҳайдаров ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Lacetti" русумли хизмат автомобилини маёқчалари ёқилган ҳолда, йўналишларни ажратувчи бетон тўсиқ ёнига, "Nexia-3" автомобилининг орқа томонига жойлаштирган.
Ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи С.И. эътиборсизлиги сабаб бошқарувидаги "Cobalt" автомобилида маёқчалари ёқилган ҳолда тўхтаб турган "Lacetti" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.
Мазкур содир бўлган ЙТҲлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳолат юзасидан Бухоро туман прокуратураси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.