Юк автомобили билан боғлиқ ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 16 март куни соат 10:30лар атрофида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.