Тест режимида

Ҳодисалар

Зарафшонда икки автобус тўқнашди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 14:40 ларда, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар, 11-кичик туман, “Жомий” масжиди чорраҳасида ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Ҳ.Т. бошқарувидаги автобус ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги яна бир автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида йўловчилардан бири шилиниш енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати