Тест режимида

Ҳодисалар

Жиззахда юк автомобилида ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 10:45ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласи, Шароф Рашидов шох кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “HOWO” русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб тушишга улгурган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Юк автомобилининг салон ва двигатель қисмлари ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситаси созлигига доимо эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати