Тест режимида

Хабарлар

Гумон ортидаги текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланмоқда

Ҳудудларда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида планшет мосламаси ёрдамида қидирувдаги шахслар аниқланмоқда. Шунингдек, кўриниши ва гап-сўзларидан шубҳа уйғотган фуқаролар ёнидан, транспорт воситаларидан гиёҳвандлик ҳамда психотроп дори воситалари топилиши ҳам давом этмоқда:

- 2021 йил 23 ноябрь куни соат 02:15 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилганда, салонда бўлган йўловчи, 1994 йилда туғилган О.Б. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро О.Б.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Б. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2021 йил 24 ноябрь куни соат 00:30 ларда ЙПХ ходимлари Э.Расулов ва Д.Пирназаровлар томонидан, Олмазор тумани, Сағбон кўчасида “Spark” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Н.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 1 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.А. Олмазор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга топширилган;

- 2021 йил 24 ноябрь куни соат 01:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Spark” русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.М. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро М.М.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда хамда автоулов салонидан 5 дона “Тропикамид” ва 20 дона “Лирика” номли психотроп дори воситалари топилган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.М. ва топилган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.