2014 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олинди
2022 йил 14 февраль куни соат 23:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Хикматов ва Р.Гафуровлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган С.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширлганда, фуқаро С.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан айбланиб, 2014 йил 8 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.