2023 йил 8 апрель куни 20-мотомавсум очилиши ўтказилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 апрель куни 20-мотомавсум очилиши ўтказилади. Шу муносабати билан мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади ва пойтахтимиздаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади:
• Чўпон ота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Еттитерак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесимасигача;
• Еттитерак кўчасининг Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесишмасидан шоҳ кўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача (Космонавтлар метро бекати);
• Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
• Алишер Навоий кўчаси Бухора кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
• Фурқат кўчаси Алишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
• Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан "Миллий" стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.