22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун
Илк марта 1973 йилда Швецарияда ёқилғи етишмовчилиги сабабли мамлакат ҳукумати аҳолидан 4 кун мобайнида автомобиллардан фойдаланмасликни сўраган. Шундан сўнг, Европада йилда бир кун автомобиллардан фойдаланмаслик акцияси секин-аста пайдо бўлган.
1997 йилда Буюк Британияда, 1998 йилда эса Францияда илк марта бу кунни "Бутун дунёда автомобилсиз кун" сифатида нишонлаш бошланган.
2001 йилда эса бундай ташаббусга дунёнинг 31 мамлакатидан минглаб шаҳарлар қўшилган.
2002 йилда Еврокомиссия ҳар йили 16-22 сентябрь кунларида "Европа мобил ҳафталиги"ни ўтказишни жорий қилган.
Мамлакатимизда эса, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сонли қарори билан 22 сентябрь санаси расман "Автомобилсиз кун" сифатида эълон қилинган.
Мазкур кунда аҳолига шахсий автомобиллардан фойдаланмаслик, имкон қадар пиёда юриш, жамоат транспортларида ёки велосипед ва шунга ўхшаш саломатлик учун фойдали бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланиш тавсия этилган.