22 сентябрь - Автомобилсиз кун!
“Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 19.11.2020 й.)га кўра, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинган.
Шу муносабат билан эртага, 22 сентябрь куни барча фуқаролардан ишга, ўқишга боришда ёки бошқа сабаблар билан йўлларда имкон даражасида жамоат транспортларидан, велосипеддан фойдаланишларини ёки пиёда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Ушбу кун жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун" ҳисобланиб, фуқаролар мазкур кунда заруратсиз ҳолатларда жамоат транспортларида, велосипедда ёки пиёда ҳаракатланишади.
Барча фуқаролардан халқаро миқёсдаги тадбирни самарали ташкил этишда фаол иштирок этишларини, ОАВ вакилларидан мазкур хабарни кенг тарқатишда кўмак беришларини сўраймиз.