Тест режимида

Хабарлар

"Яшил чироқ-2025" республика босқичига старт берилди

21 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Семурғ" болалар оромгоҳида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказиладиган "Яшил чироқ-2025" мусобақасининг республика босқичига старт берилди.

Мусобақада республика бўйича сараланган энг иқтидорли ўқувчилар иштирок этмоқда. 

Улар жамоавий ва якка тартибдаги жами 13 та шарт бўйича беллашувларда қатнашиб, билим ва кўникмаларини синовдан ўтказадилар.

Мусобақа якунида фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилади. Шунингдек, фаол иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланадилар.

Тадбирнинг бош мақсади – ёшларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш.