Хабарлар

Ҳайдовчилик маданияти — йўлдаги хавфсизлик гарови!

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик ойлиги доирасида, Андижон шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчиларнинг ҳуқуқий онги ва йўл ҳаракати маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ҳайдовчиларга чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариш йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилиб, йўл ҳаракати қоидаларига доимо қатъий амал қилишнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида пиёдаларга, айниқса вояга етмаган болалар, кексалар, велосипед, мопед ва скутер ҳайдовчиларига нисбатан юқори даражада эътиборли ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Тарғибот тадбирлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид амалий тавсиялар акс этган эслатма буклет ва флаерлар тарқатилди.