"Қамчиқ" довони йўлида "Isuzu" юк автомобили тўхтатилиб текширилганда...
2022 йил 8 ноябрь куни соат 21:00 ларда "Водий-Тошкент" йўналиши бўйлаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 188 дона телевизорлар ҳамда "Трения" номли 791,450 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган телевизорлар ҳамда пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...