Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида ЙПХ ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги фактлар

2024 йил 8 ноябрь куни соат 17:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.О. бошқарувидаги "Malibu-2" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 6 600 дона "Амписульбактам" номли дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.О. ва дори воситалари ИЖҚК Департаментининг Поп тумани бўлимига топширилган.

2024 йил 8 ноябрь куни соат 17:15 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ходамларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холис ва гувоҳлар иштирокида текширув ўтказилган. Текширув давомида автомобиль салонидаги тамаки қутисидан ҳамда "зажигалка" тагига ёпиштирилган жигар рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.С. ва аниқланган моддалар Поп тумани ИИБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...