Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида психотроп дорилар билан боғлиқ навбатдаги факт

Куни кеча "Наманган" ЙПХ масканида психотроп дорилар билан боғлиқ ҳолат аниқланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ЙПХ масканида яна бир ҳолат қайд этилди.

2023 йил 1 февраль куни соат 10:00 ларда Поп тумани ҳудуди, "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилганда, транспорт воситасининг двигатель қисми жойлашган томонда яширин тарзда 40 дона "Тропикамид", 20 қути "Регапен" (ичида жами 280 дона) номли психотроп дорилар олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

1986 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. ва аниқланган дори воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...