"Қамчиқ" довонида ЙПХ ходимлари томонидан бир қанча фактлар аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2025 йил 11 январь куни соат 16:00 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари ҳамда ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида “Водий-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасидан йўловчи, 1987 йилда туғилган М.Қ.га тегишли бўлган целлофан пакет ичидан 60 дона касеталарда 899 дона “Лирикап” номли ва 99 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва психотроп дори воситалари ДХХ ходимларига топширилган.
- 2025 йил 13 январь куни соат 14:45 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Tracker" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда йўловчиси, 2000 йилда туғилган Х.С. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқаронинг чўнтагидаги тамаки қутиси ичидан целлофанга ўралган, жами 3 дона ўрамларда тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Поп тумани ИИБга топширилган.
- 2025 йил 14 январь куни соат 15:30 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Г.Ш. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилганда, йўловчи М.Ф. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқаронинг ёнидан целлофанга ўралган, жами 7 дона ўрамларда тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчи ва топилган моддалар Поп тумани ИИБга топширилган.
- 2025 йил 19 январь куни соат 04:30 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг "Қамчиқ" давони бўйича ЙПХ отряди ҳамда Наманган вилояти Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида "Тошкент-Водий" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ю.Р. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанларга ўралган, тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, жами 2.485 кг оғирликда "гашиш" гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда топилган.
Ҳолат расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва топилган моддалар Наманган вилояти Божхона бошқармаси ҳудудий тезкор вакилига топширилган.
- 2025 йил 27 январь куни соат 17:45 ларда “Чинор” ЙПХ масканида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Cobаlt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1984 йилда туғилган Ю.А.нинг ёнидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қурол ҳамда фуқаро Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.
- 2025 йил 1 февраль куни соат 14:30 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Т.Н. бошқарувидаги "BYD" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонида бўлган йўловчи, 2006 йилда туғилган А.С. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро А.С.га тегишли телефон ғилофининг ичига тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ёпиштирилганлиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, А.С. ва аниқланган модда Наманган вилояти Поп тумани ИИБга топширилган.
- 2025 йил 2 февраль куни соат 15:30 ларда “Наманган” ЙПХ масканида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда автомобиль салонидаги целлофан пакет ичида жами 200 дона “Тропикамид" номли
психотроп дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Р. ва психотроп дори воситалари Фарғона вилояти ҲМҚО ходимларига топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...