Тест режимида

Хабарлар

Ангренда "Mercedes-Benz Sprinter" автомобили тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 06:40ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 185-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Mercedes-Benz Sprinter" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, мазкур транспорт воситасида 49,5 минг дона "Трения", 192,5 минг дона "Британик" номли пиротехника воситалари ҳамда 1800 дона "Milano" номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб, 1975 йилда туғилган ҳайдовчи У.Ж. ва аниқланган маҳсулотлар Ангрен шаҳар ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.