Ҳар бир мурожаат қатъий назоратда
Ҳафтанинг ҳар шанба куни ИИВ ЙҲХББ биносида мавжуд бўлган фуқароларни қабул қилиш хонасида бош бошқарма бошлиғи полковник О.Ч.Саидов томонидан мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинмоқда.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати имкон даражасида тезкорлик билан ўрганилиб, қўшимча суриштирувларни талаб этмайдиган бўлса, шу куннинг ўзида мурожаатда айтилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча суриштирувларни талаб этадиган мурожаатлар ҳам шахсан бош бошқарма бошлиғининг назорати остида ўрганилмоқда.
2021 йилнинг 10 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари томонидан ДЙҲХХ соҳасига оид 7395 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатлар таснифи бўйича таҳлил қилинганда:
- 5177 таси транспорт воситасини қайта жиҳозлаш масаласида;
- 686 таси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тузилган маъмурий баённомадан норозилик масаласида;
- 466 таси транспорт воситасиларини давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида.
Мурожаат билан келган ҳар бир фуқаронинг муаммоли вазиятини бартараф қилиш, белгиланган тартиб асосида ёрдам қўлини узатиш ҳар бир ИИО ходимининг вазифасидир.
Зероки, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!