Қарши туманидаги жарима майдонида "Cobalt" автомобили йўловчисига тегишли бўлган гиёҳвандлик моддалари топилди
2022 йил 8 февраль куни Қашқадарё вилояти, Қарши туманида ЙПХ ходими Р.Боймуродов томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи З.Ҳ. спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонланган. ЙПХ ходими ҳайдовчига мастлик ҳолати бўйича текширувдан ўтишни таклиф қилган вақтда ҳайдовчи текширувдан ўтишдан бош тортган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 136-моддаси тартибида баённома тузилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Автомобилда бўлган йўловчи С.Ҳ. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Жарима майдонида холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи С.Ҳ.га тегишли бўлган ўткир ҳидли, жигар рангли, сақичсимон ҳамда яшил рангли ўсимлик моддалари топилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, топилган моддалар туман ИИБга топширилган.