Автомобиль салонида электрошокер, ҳайдовчининг чўнтагида эса пичоқ
2022 йил 2 февраль куни соат 21:40 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Шарипов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган У.А.нинг чўнтагидан 1 дона пичоқ ҳамда автомобиль салонидан 1 дона электрошокер мосламаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.А. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.