Автомобилга рухсат этилмаган жиҳоз ва қурилма ўрнатманг!
Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтган текширувлар давомида "Lacetti" русумли, 10P704QA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган товуш чиқарувчи махсус қурилма ўрнатган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Маълумот ўрнида, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.