Тест режимида

Хабарлар

Автомобилига "мигалка" ўрнатиб, давлат рақам белгисини яширган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди

Бугун, 2022 йил 23 январь куни, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманига кириш ҳудудида (4P12 автомобиль йўлининг 31-километри)да ЙПХ ходими Э.Тайлоқов томонидан давлат рақам белгиси яширилган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган "Toyota land cruiser" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида автомобилга рухсат этилмаган маёқчалар (мигалка) ўрнатилганлиги ҳам маълум бўлган. Ушбу қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган И.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан эса, етарли тажрибага эга бўлмаган ёш фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраймиз.