Тест режимида

Хабарлар

Автомобилига "мигалка" ўрнатган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 10F005AA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган мослама, яъни "мигалка" ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Cobalt" русумли, 10F005AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган Ф.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.