Автотранспорт воситасига суюлтирилган газ ускунаси ўрнатиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Х. фуқаро Н.Ф.нинг 1980 йилда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситасига гўёки ИИБ ЙҲХБ тизимида ишловчи танишлари ёрдамида суюлтирилган газ ускунаси ўрнатиш учун рухсатнома олиб бериш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.