Айни кунларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортди
2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 10 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғли дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизликни ва йўлнинг ўтказувчанлик имкониятини инобатга олган ҳолда вақтинча бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Айни кунларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортганлиги, дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлганлиги, ушбу ҳудудда ишчи гуруҳ тузилиб ҳаракат хавфсилигини таъминлаш бўйича фаолият олиб бормоқда.
Барча фуқаролардан ушбу вазиятни тўғри баҳолаб, ҳолатдан одилона йўл билан чиқишни сўраб қоламиз.
Ҳайдовчилардан эса:
- спиртли ичимлик истеъмол қилиб, руль бошқарувига ўтирмасликларини;
- белгиланган тезлик талабларига ҳамиша амал қилишларини;
- ЙПХ ходимларининг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз.
Ўзингизни асранг!