Тест режимида

Хабарлар

Айни кунлардаги об-ҳаво шароитида йўловчи ташувчи ҳайдовчилардан жуда катта масъулият ва эҳтиёткорлик талаб этилади

Юртимизнинг кўплаб ҳудудларида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати пасайиши ортидан йўлларнинг айрим қисмларида музламалар хосил бўлмоқда. Йўл хавфсизлигига масъул ходимлар томонидан йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай об-ҳаво шароитида ҳайдовчиларда ҳам катта масъулият ва тажриба бўлиши зарур. Айниқса, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўта эҳтиёткор бўлишлари, тезликни, оралиқ масофани меъёрида сақлаб, йўловчиларни соғ-саломат манзилга олиб боришлари лозим. Йўловчи ташувчи ҳайдовчиларни хушёрликка чақириш мақсадида ЙПХ ходимлари автотураргоҳларда тушунтиришлар олиб боришмоқда. Қоидалар, меъёрлар яна бир бор эслатилиб, ҳайдовчиларга зарурат бўлмаса тунги вақтларда ҳаракатланмаслик тавсия қилинмоқда.