Тест режимида

Хабарлар

Белгиланган вазифаларни ўз вақтида масъулият билан бажариш — келгусида ўзининг ижобий самарасини кўрсатади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги "2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-316-сон қарорининг тўртинчи бандида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги "Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг 31 октябрь куни учрашув ўтказилиб, манзилли чоралар кўрилиши белгилаб олинган эди.

Бугун, 2022 йил 22 ноябрь куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ биносида кўрилган чоралар, амалга оширилган ишлар бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳар бир вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан аввалги учрашувдан сўнг бугунга қадар олиб борилган ишлар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар етказилди.

Ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларнинг сифатли, манзилли ва самарали бажарилиши юзасидан таклифлар, режалар яна бир бор муҳокама этилиб, қарорлар ижроси бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.