Тест режимида

Хабарлар

Боди камераси ишламаётган ЙПХ ходимига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Бодикамераси ишламаётган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Акбаровга ва унинг бевосита рахбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати