Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига чек қўйиш мақсадида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда вилоят ХТБ раҳбарлари томонидан таълим муассасалари директор ва ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Унда ўтган 2022 йил давомида вилоят ҳудудида содир бўлган автоҳалокатлар ва уларда ўқувчиларнинг иштироки борасида маълумотлар етказилди.
Афсуски, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам мавжуд. Йиғилиш давомида жорий йилда бу каби салбий ҳодисаларни олдини олиш борасида лозим чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, барча мактабларда Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган махсус синфхоналар ва майдончаларни ташкил этишга келишиб олинди. Ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлашда ЙҲХБ, ХТБ ва ота-оналарнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди.