Тест режимида

Хабарлар

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлидаги кўприк қисман ёпилади

Бугун, 2023 йил 5 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қ” автомобиль йўлининг 32-километрида (Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг "Тошкент-Чорбоғ" йўналишидаги қисми ёпилади.

"Чорбоғ-Тошкент" йўналишдаги қисмида эса икки томонлама ҳаракат ташкил этилади.

Мазкур жойда огоҳлантирувчи ва йўналиш кўрсатувчи барча тегишли йўл белгилари ўрнатилди.

Ҳайдовчилардан ҳушёрликни ошириб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган ЙПХ ходимларининг ишораларига ва ўрнатилган йўл белгиларига эътиборли бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз.