Тест режимида

Хабарлар

Бойсунда "Isuzu" автомобили юкхонасида хўжалик моллари орасига пиротехника воситалари яширилганлиги аниқланди

Бугун, 2022 йил 21 ноябрь куни соат 05:15 ларда, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ҳудудида ЙҲХБ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбир давомида "Тошкент-Денов" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилган. Текширув давомида автомобилнинг юкхонасидаги хўжалик моллари орасидан яшил рангли қопларга солинган, жами 27 дона катта қутилар ичида "Британик", "Трения" ёзувли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган пиротехника воситалари вилоят ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...