Бугун "Қамчиқ" довонида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади
ФВВ хабарига кўра, жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлинимг «Қамчиқ» довони қисмида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг довон ҳудудида табиий, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларига бағишланган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади.
Мазкур ўқув машқларини ташкил қилишдан мақсад – ФВДТ раҳбарлар таркиби куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид тайёргарлик даражасини ошириш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
"Ўз навбатида, фуқароларимиздан мазкур ўқув машқларининг амалий жараёнларига оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қоламиз." - дейилади хабарда.