Бугундан бошлаб "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг хабарига кўра, кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январ кунига қадар "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Ушбу автобус йўналиши соат 08:00 дан, 22:00 га қадар ҳаракатланиб, автобуснинг ҳаракат жадваллари сони - 6 та, ҳаракатланиш вақти эса - 10-11 дақиқа оралиғида ташкил этилган.