Бухоро шаҳрида қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларида давлат рақам белгиси бўлмаган "Lacetti" русумли автомобиль ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб ҳолатга аниқлик киритилди ва "Lacetti" русумли, 80A100RA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 5-қисми тартибида баённома тузилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.