Тест режимида

Хабарлар

Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини менсимайдиган ҳайдовчига чора кўрилди

Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида қарама-қарши йўналишда ҳамда қоидабузарлигини давом эттириб светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя қилмасдан ҳаракатланган "Cobalt" русумли, 80S676OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси жамоатчилик назорати вакилларининг мурожаатига кўра зудлик билан аниқланиб, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими томонидан баённома тузилди.

Ҳайдовчи Ш.Г.га нисбатан ўрнатилган тартибга кўра БҲМнинг ўн баравари, яъни 2.450.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраб, қоидабузарликларга бефарқ бўлмаган жамоатчилик назорати вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.