Челлендж иштирокчилари орасидан муносиблар сараланди
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўлларда ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш мақсадида #Ҳаракатланиш_маданияти_учун хештеги билан жорий йилнинг 28 ноябрь куни видеороликлар челленджига старт берилган эди.
Йўлларда қоидаларга риоя қилиш ва ҳаракатланиш маданияти янада чуқурроқ тарзда акс эттирилган, кузатувчилар томонидан энг кўп “LIKE”лар қўйилган ҳамда мутахассислар томонидан сифат ва мазмун жиҳатдан юқори баҳоланган видеороликлар тайёрлаганликлари учун қуйидаги иштирокчилар:
1-ўринга - Машрапов Отабек Хожиакбар ўғли;
2-ўринга - Абдувохидов Муҳаммад Али Хотам ўғли ҳамда Мирзабеков Бекзод Турдибек ўғли;
3-ўринга - Хайриддинова Матлюба Ҳалимжановна ва Мухитдинов Фирдавс муносиб деб топилдилар.
Қолган қатнашчилар томонидан юборилган видеороликлар учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ташаккурномаси тақдим этилади.
Йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ва маданият билан ҳаракатланишни тарғиб этиш мақсадида ушбу челленджда фаол иштирок этган барча қатнашчиларга миннатдорчилик билдирамиз.