Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига асосан “Чинор” ва “Наманган” йўл-патруль хизмати масканларида “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини ишга тушиши, ҳамда ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини муҳокама қилиш ҳамда жамоатчилик ва ОАВ билан очиқ мулоқотни ташкил этиш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи иштирокида жорий йилнинг 3 декабрь куни Тошкент вилоятида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилади.

Пресс-тур ва матбуот анжумани қатнашчилари жорий йилнинг 3 декабрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси 71-уйда жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биноси олдида йиғиладилар ва махсус кузатув остида манзилга олиб бориладилар.

Пресс-тур ва матбуот анжумани бўйича (71) 267-63-04, (97) 177-70-40 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Марҳамат иштирокингизни кутамиз.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати