"Чинор" ЙПХ масканидаги текширувлар давомида
Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканидаги текширувлар давомида:
- 2021 йил 19 декабрь куни соат 07:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Хусанов, Ф.Куйдимуродов ва вилоят божхона бошқармаси ходими С.Шейховлар томонидан "Қўқон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 115 қути "MOND" ва 48 қути "ZUMERRET" номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.О. ва аниқланган маҳсулотлар туман ИИБга топширилган;
- 2021 йил 19 декабрь куни соат 07:40 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Хусанов ва А.Норинбоевлар томонидан "Қўқон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Газель-330202" русумли юк автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижий мамлакатда ишлаб чиқарилган чангютгич мосламалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Н.Р. ва аниқланган воситалар туман ИИБ ходимларига топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.