Тест режимида

Хабарлар

Чинор ЙПХ масканида "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ инспектори Х.Закиров томонидан "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида йўловчи, 1982 йилда туғилган Д.А. ўзининг турли хатти-ҳаракатлари билан шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчининг юк халтасида, оқ целлофан пакетда гиёҳвандлик моддасига ўхшаш қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Д.А. ва аниқланган модда Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.